Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Таниқли бастакор Султон Али Раҳматов оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

Маълумот учун, Султонали Раҳматов 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Аҳмаджон Раҳматов ва онаси Олия Омонова кўп йиллар олдин дунёдан ўтишган. Болалигидан мусиқага қизиққан ва „Республика ҳарбий ўғил болалар интернат санъат мактаби“ни битирган. Болалигидан машҳур композитор Пол Мариа, „Энигма“ гуруҳи мусиқаларини яхши кўриб эшитган ва улардан таъсирланган. 1987-йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киради. Уни оммага танитган „Ўзбекистон“ мусиқаси 1994–2005 йиллар Ўзбекистон телеканалининг „Ассалом Ўзбекистон“ ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган.

1998 йилнинг январ ойида Театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида хонанда Нилуфар Саидова билан учрашади. У билан ижодий фаолият давомида турмуш қуришади, лекин маълум вақт ўтганидан кейин ажрашишади. Улар турмушлари мобайнида Фарина ва Сафина исмли икки қиз фарзанд кўрган.

2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган. Султонали Раҳматов оилали. 8 та фарзанди, икки невараси бор.

Султонали Раҳматовнинг илк яккахон концерти 2006 йил Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ва унга 70 000$ маблағ кетган. Ўзбекистондаги илк консерти эса 2007-йилда Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган.

Киритилди: 22:01 28.07.2025. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!