Устюрт платосида қурилаётган шамол электр станцияси лойиҳасига контейнер олиб кетаётган «Камаз» юк машинаси ва унинг ҳайдовчиси билан боғлиқ ҳодиса юз бергани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, юк машинаси манзилига етиб бормай, чўл ҳудудида йўқолиб қолган. Орадан ҳафта ўтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг икки кун деганда юк машинасининг ўзи топилган.
Бироқ, ҳайдовчи машинада бўлмаган. У сув ёки ёрдам излаб, транспорт воситасини ташлаб кетишга мажбур бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Айни пайтда Қўнғирот тумани ФВВ бўлими томонидан дронлар жалб этилган ҳолда ҳайдовчини қидириш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозирча ҳайдовчи ҳақида бирор дарак йўқлиги айтилмоқда.