Украина Президенти Владимир Зеленский Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Риши Сунакни ўзига маслаҳатчи этиб тайинлади.
Бу ҳақда "The Independent" газетаси хабар бермоқда.
"Риши Сунак Киев келаси қишгача энергетика секторини қайта тиклашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Украина ҳукуматига иқтисодий жонланиш бўйича маслаҳатлар беришни бошлади", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Риши Сунак бепул маслаҳат беради. Собиқ Британия Бош вазири ҳам аъзо бўлган халқаро гуруҳ Украинага мудофаа секторига инвестицияларни жалб қилиш ва "мамлакатнинг энергетик барқарорлигини мустаҳкамлаш"да ёрдам беришни режалаштирмоқда.