Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Сурия билан дипломатик алоқалар тикланганини маълум қилди. Буни у Дамашқда айтди. Бу Британия ташқи ишлар вазирининг сўнгги 14 йил ичида Сурияга илк ташрифидир.
"Янги ҳукуматни барча сурияликлар учун барқарор, хавфсизроқ ва фаровон келажак қуриш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда қўллаб-қувватлаш бизнинг манфаатларимизга тўғри келади", — дея вазир сўзларидан иқтибос келтиради Британия ҳукумати матбуот хизмати.
Ташриф чоғида жаноб Лэмми Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара ва суриялик ҳамкасби Асаад ал-Шайбоний билан учрашди. Британия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига қўшимча 2 миллион фунт стерлинг (2,7 миллион доллар) беришга қарор қилди. Маблағлар Сурияда "кимёвий қуролларни йўқ қилиш"га сарфланади.
Бундан ташқари, Лондон республикага гуманитар ёрдам учун 94,5 миллион фунт стерлинг (130 миллион доллар) юборади. Ноқонуний миграция ва бошқа ҳукумат режаларига қарши курашиш учун ҳам маблағ ажратилади.
2024 йил декабрида Сурияда ҳокимият алмашганидан кейин Британия расмийлари республикага нисбатан санкциялар режимини юмшата бошлади. Апрель ойида Буюк Британия Суриянинг бир қанча разведка идоралари, оммавий ахборот воситалари ва вазирликларини, жумладан Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигини санксиялар рўйхатидан олиб ташлади.