АҚШ президенти Дональд Трамп интернет ва ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш ўрнига давлат раҳбари сифатида ўз ваколатларини амалга оширишга эътибор қаратиши керак.
Бундай фикрни Бразилия етакчиси Луис Инасиу Лула да Силва билдирган.
"АҚШдек йирик давлатнинг президенти бор экан, бу нотинч дунёда у нима дейиши ҳақида ўйлаши, интернетда камроқ вақт ўтказиши ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятини бажаришга кўпроқ вақт ажратиши керак", — деди у.
Бразилия президентининг фикрича, Трамп эркин савдони ривожлантириш, кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва тинчликка эришиш ҳақида ҳам кўпроқ ўйлаши керак.