Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Бокуда “Sputnik Озарбойжон” агентлигининг беш нафар ходими тилхат асосида озод қилинди

Бокуда “Sputnik Озарбойжон” агентлигининг беш нафар ходими тилхат асосида озод қилинди

“Sputnik Ближнее зарубежье” хабарига кўра, гап агентликнинг Озарбойжон фуқаролигига эга бўлган ходимлари ҳақида бормоқда.

30 июн куни Озарбойжонда “Sputnik Озарбойжон” агентлигининг етти нафар ходими тинтувлардан сўнг қўлга олинган эди. Эртаси куни агентлик таҳририяти раҳбари Игор Картавих ва бош муҳаррир Евгений Белоусов ҳибсга олинганди.

“Sputnik Озарбойжон” ходимларининг ҳибсга олиниши Москва ва Боку ўртасидаги дипломатик можарога сабаб бўлди. Можаро Екатеринбургда қотиллик иши бўйича озарбойжон диаспораси вакиллари қўлга олинганидан кейин бошланди. Қўлга олиш чоғида асли озарбойжонлик икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Киритилди: 23:15 03.07.2025. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!