Агентликнинг ёзишича, Қўшма Штатларда жойлашган дунёдаги энг йирик инвестиция жамғармаси BlackRock'ни АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина масаласидаги билан боғлиқ ноаниқ ҳаракатлари ташвишга солмоқда. Шу сабабли BlackRock Украинани тиклаш жамғармаси учун инвесторлар қидиришни тўхтатди. Ушбу жамғарма 10-11 июл кунлари бўлиб ўтадиган конференцияда тақдим этилиши режалаштирилган эди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Франция аллақачон BlackRock ташаббусига муқобил янги жамғарма ташкил этишни кўзда тутувчи режа устида иш олиб бормоқда. Бироқ АҚШ иштирокисиз бу режанинг қанчалик самарадор бўлиши ҳозирча шубҳа остида қолмоқда.
Аввалроқ BlackRock вице-президенти Филипп Ҳилдебранд ушбу жамғармага ҳукуматлар, халқаро ривожланиш банклари ва бошқа давлат донорларидан 500 миллион евродан ортиқ маблағ жалб қилиш, шунингдек, хусусий инвесторлар томонидан 2 миллиард евродан кўпроқ сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилган эди.