Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Барселонада намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

Барселонада намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилаётган норозилик намойишлари оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.

El Mundo нашрининг хабар беришича, юзларини капюшон билан беркитган ёшлар ахлат контейнерлари ва кўчада турган мотоцикллардан баррикадалар қуриб, уларга ўт қўйган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларни тарқатишга уринган. Бироқ тартибсизлик иштирокчилари полициячиларга қарата тош ота бошлаган.

Ҳозирча жабрланганлар ва қўлга олинганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 08:54. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!