Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Баҳодир Жалоловнинг жанги "угри" сабаб бекор бўлди

Баҳодир Жалоловнинг жанги "угри" сабаб бекор бўлди

Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган оқшомда ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши керак эди.

Афсуски, унинг франциялик Дэвид Спильмонтга қарши кечадиган жанги бекор қилинибди. Бунга Жалоловнинг лаб қисмидаги кичик ҳуснбузар (угри) сабаб сифатида кўрсатилибди. Боксчилар расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳам қатнашиб улгуришганди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 25 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Баҳодир Жалоловнинг жанги "угри" сабаб бекор бўлди

Киритилди: 10:00 06.02.2025. Ўқилди: 3076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!