"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" жорий ёзда "Борнмут"дан Мадриднинг "Реал" клубига ўтган Испания терма жамоасининг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Дин Хёйсенни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмаганидан афсусда. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби ҳақиқатан ҳам Хёйсен номзодини кўриб чиққан, аммо футболчининг ўзи тўлиқ Испания грандига ўтишга қарор қилган.
"Реал" сафида 20 ёшли ҳимоячи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.