Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) АҚШ президенти Дональд Трампни Эронга қарши ҳарбий операцияни қисқартиришга кўндириш учун иттифоқчилари билан шахсий алоқада бўлмоқдалар.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
БАА ва Қатар можарони тезда дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун коалиция тузишни истайдилар. АҚШ раҳбари илгари АҚШ-Исроилнинг Ислом Республикасига қарши операцияси тўрт-беш ҳафта давом этиши мумкинлигини айтган эди.
Айни пайтда, Абу-Даби ва Маскат ўзларининг ҳаво мудофааси тизимларини мустаҳкамлаш устида шошилинч иш олиб бормоқдалар. Хусусан, БАА ўз иттифоқчиларидан ўрта масофали ҳаво мудофааси тизимлари бўйича ёрдам сўраган, Қатар эса дронлардан ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.