2024-йил декабрида Сурияда режим қулаган бир пайтда Башар ал-Ассад яширинча нақд пул, қимматбаҳо буюмлар ва махфий ҳужжатларни олиб ташлаш амалиётини бошлади .
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Дамашқдан Гамбияда рўйхатдан ўтган хусусий самолётда 48 соат ичида тўртта рейс амалга оширилган. Асаднинг иқтисодий маслаҳатчиси Ясор Иброҳим логистика учун масъул эди. Сунъий йўлдош тасвирлари ва кузатув маълумотлари самолётнинг БААга йўналишини тасдиқлайди. Шундан кейин нақд пул қаерга кетганини билиш деярли мумкин эмас.
C5-СКЙ рўйхатидан ўтган Эмбраер Легаcй 600 бизнес-жети ичида 500 минг доллардан ортиқ нақд пул, шунингдек, “Тhe group” код номини олган Асаднинг бизнес империяси ҳақида маълумот берувчи қаттиқ дисклар ва ҳужжатлар бўлган қора сумкалар бўлган. Ушбу материаллар телекоммуникациялар, банклар, кўчмас мулк ва оффшор ҳисоблар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Самолёт бортида Асаднинг қариндошлари ва президент саройи ходимлари ҳам бўлган, деб ёзади нашр.
Охирги рейс Латакиядаги Россиянинг Хмеймим базасидан учган. Шу куни Асад Россияга қочиб кетди. Йўловчилар орасида Ғарб санкциялари остидаги бизнесмен, яқинда Сурия банкидаги ҳисоб рақамидан 500 минг доллар олиб чиққан Аҳмад Халил ҳам бор эди. Реутерс қайд этганидек, Асад бу маблағларни ўзи билан Россияга олиб кетиши мумкин эди.
Самолётни Иброҳим ливанлик тадбиркор Муҳаммад Веҳбедан ижарага олган ва Асад атрофидагилар уни “Ливан самолёти” деб аташган. Гамбияда рўйхатдан ўтганига қарамай, далиллар Ливан ва Ироқ эгалари билан боғлиқлигини кўрсатади. Wеҳбе алоқадорлигини рад этиб, у фақат вақти-вақти билан самолётни брокердан ижарага олишини айтади.
Суриянинг янги президенти Аҳмад ал-Шара маблағлар хорижга олиб кетилганини тасдиқлади ва уларни қайтаришга ваъда берди. Реутерс Асад буйруқни шахсан берганми ёки йўқлигини аниқлай олмади, аммо манбалар ишончи комилки, унинг розилигисиз операцияни амалга ошириб бўлмайди.