Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Арсенал" янги харидни амалга оширди

"Арсенал" янги харидни амалга оширди

Испаниялик ярим ҳимоячи Мартин Субименди "Реал Сосьедад"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтди.

Бу ҳақда “канонирлар” матбуот хизмати хабар берди. 26 ёшли футболчининг "Арсенал" билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Субимендини сотиб олиш "Арсенал"га 65 миллион еврога тушган.

Испан клубидаги бутун давр мобайнида у барча турнирларда 236 та ўйинда қатнашиб, ўнта гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:31 06.07.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!