Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистон қўшинлари Қизил майдонда пайдо бўладими?

Арманистон қўшинлари Қизил майдонда пайдо бўладими?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Пашинян Ғалаба кунини нишонлашга таклиф этилганини маълум қилди.

"Никол Воваевич Пашинян МДҲнинг бошқа раҳбарлари қатори тантанали тадбирларга таклиф этилгани ва келишни режалаштирган ҳамда режалаштираётгани маълум факт, деб ўйлайман. Аммо бу маълумотни тасдиқлаш учун, албатта, Россия Федерацияси президенти маъмуриятига ва, шубҳасиз, Арманистон томонига мурожаат қилиш лозим.

Ҳарбий бўлинмаларнинг иштирокига келсак, мен турли мамлакатлардан ҳарбий бўлинмалар иштирок этиши режалаштирилаётганини айтдим, бироқ аниқ маълумотлар учун Россия Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиш керак, чунки улар парад ўтказишга тайёргарлик кўриш билан шуғулланмоқда," - дея қўшимча қилди Захарова.

Бундан олдин Украина Ташқи ишлар вазирлиги "бетараф" давлатларнинг 9 май куни Москва парадида иштирок этиш учун ҳарбийларни юбориши уларнинг "бетарафлик" мақомини бузиш сифатида баҳоланишини маълум қилганди.

Киритилди: 22:06 06.05.2025. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!