Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Арагчи: БРИКС адолатли дунё тартибини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди

Арагчи: БРИКС адолатли дунё тартибини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчининг таъкидлашича, БРИКС кўп томонлама ҳамкорлик ва адолат тамойилларига таянган ҳолда адолатли дунё тартибини ҳимоя қилишда асосий рол ўйнаши лозим. У бу ҳақда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммитидаги нутқида маълум қилди.

“Кўп томонлама, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, БМТ Низомига асосланган халқаро ҳуқуқий тартибни қўллаб-қувватлаш — БРИКСнинг асосий вазифаларидандир. Бугунги кунда БМТ Низомининг асосий тамойиллари кенг кўламда бузилаётган ва инкор этилаётган шароитда, БРИКС ана шундай таҳдидларга қарши тура оладиган масъулиятли ва ўзига хос мавқега эга,” — деди Арагчи.

Унинг таъкидлашича, тинчлик ва хавфсизлик нафақат инклюзив ва барқарор тараққиётнинг пойдевори, балки инсонпарвар ва адолатли дунё тартибини барпо этиш учун ҳам зарур шарт ҳисобланади.

Арагчининг нутқи Эроннинг халқаро майдондаги таъсирини кучайтириш ва БРИКС доирасидаги иштироки орқали янги глобал куч мувозанатига интилаётганини кўрсатади.

Киритилди: 09:03 07.07.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!