Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ар-Риёд аэропортига ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумда бир учувчи ва икки тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди

Ар-Риёд аэропортига ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумда бир учувчи ва икки тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди

Saudia Airlines учувчиси Ҳамуд бин Али ал-Қалтами ва яна икки Саудия Арабистони фуқароси пайшанба куни Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропортига ҳусийларнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони авиакомпанияси ўз баёнотида эълон қилди.

Маълумотларга кўра, иккита ҳужум уюштирилган, улардан бири аеропорт инфратузилмасига, иккинчиси эса Saudia Airlines самолётига зарба берган. Самолёт бортида йўловчиларсиз тўхтаб турган.

Шунингдек, бир нечта қурбонлар, жумладан, хорижий фуқаролар ҳам қайд этилган. Барча қурбонлар зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун дарҳол касалхонага олиб кетилган.

Яманнинг "Ансор Аллоҳ ("Ҳутийлар") ҳаракати жавобгарликни ўз зиммасига олди. Гуруҳ ҳужум баллистик ракеталар билан амалга оширилганини даъво қилди.

Авиакомпания шунингдек, аэропорт фаолияти қайта тикланганини ва ҳаво қатнови нормал ҳолатга қайтганини эълон қилди.

Киритилди: 15:21 09.10.2026. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!