АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс All-In Podcast эфирида Вашингтон ва Тел-Авив барча масалаларда бир хил позицияда бўлиши шарт эмаслигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат манфаатлари бир-бирига мос келмайдиган ҳолатларда Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан келишмовчиликка боришга тайёр.
Вэнс Исроил АҚШнинг ҳарбий технологиялар ва разведка соҳасидаги муҳим ҳамкори бўлиб қолаётганини таъкидлади. Бироқ у НАТО билан қиёс қилиб, иттифоқчиларнинг мавжудлиги Вашингтон сиёсати бошқа давлатлар манфаатлари асосида белгиланиши керак дегани эмаслигини айтди.
Эрон масаласига тўхталар экан, вице-президент АҚШ Теҳроннинг ядровий дастури ва ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада заифлаштиришга муваффақ бўлганини билдирди.