АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Таллахасси шаҳрида отишма содир бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция X ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
"Ҳозирча жабрланганлар сони ва улар олган жароҳатлар хусусияти номаълум", — дейилади полиция баёнотида.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.