Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда самолёт йўловчиси бомба борлигини айтгани учун қўлга олинди

АҚШда самолёт йўловчиси бомба борлигини айтгани учун қўлга олинди

АҚШда United Airlines авиакомпаниясининг Ньюарк (Нью-Жерси штати) шаҳридан Нью-Орлеан (Луизиана штати)га йўл олган рейси йўловчиси самолётда портловчи қурилма борлигини айтганидан сўнг қўлга олинди.

New Jersey 101.5 радиостанцияси хабар беришича, ҳодиса 2174-сонли рейс бортида содир бўлган.

Радиостанция маълумотларига кўра, парвоз вақтида 34 ёшли йўловчи ўзини ғайриоддий тута бошлаган ва ўзида бомба борлигини айтган.

Самолёт бортида 46 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳодисага қарамай, самолёт Нью-Орлеандаги Луи Армстронг номидаги халқаро аэропортга муваффақиятли қўнган. Қўнишдан сўнг гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Эркакка портловчи қурилма мавжудлиги ҳақида била туриб ёлғон маълумот тарқатиш ва қўрқитиш айбловлари қўйилган.

Самолёт бортида портловчи модда аниқлангани ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Киритилди: 13:37 11.11.2026. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда