Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда қайиқнинг ағдарилиши оқибатида олти киши ўлди

АҚШда қайиқнинг ағдарилиши оқибатида олти киши ўлди

АҚШ ғарбидаги Таҳо кўлида қайиқнинг ағдарилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа шанба куни тушдан кейин содир бўлган. Бортида 10 киши бўлган қайиқ бўрон пайтида баланд тўлқинлар туфайли ағдарилиб кетган.

АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати бор-йўғи икки кишини қутқаришга муваффақ бўлди, улар касалхонага ётқизилди, кейинроқ олти нафар йўловчининг жасади сувдан олиб чиқилди. 12 соат давомида 390 квадрат километрдан ортиқ (1000 квадрат километрдан ортиқ — таҳр.) қидирув ишлари олиб борилганига қарамай, иккитаси топилмади.

Телеканал капитан Дэвид Херндоннинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, "қидирув операциясини тугатиш ҳар доим қийин қарор бўлиб, Соҳил қўриқлаш хизматининг ҳар бир аъзосига оғир юк бўлади".

Киритилди: 08:15 24.06.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!