АҚШ ҳарбийлари Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган можаро фонида Яқин Шарқдаги ўз объектларини ҳимоя қилиш учун бир қатор чоралар кўрди.
Бу ҳақда CNNга АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбалар маълум қилган.
Бу маълумотларга кўра, Американинг Қатардаги Ал-Удейд авиабазасидан барча ҳимояланмаган самолётлар олиб чиқилган. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар улар илгари эгаллаган ҳудуд энди бўш эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, у ерда жойлашган барча кемалар АҚШнинг Баҳрайндаги ҳарбий-денгиз базасидан олиб чиқилди.
Манбалардан бири буни Теҳроннинг агар АҚШ Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумларига қўшилишга қарор қилса, Америка базалари ва қўшинларига зарба бериш таҳдидига жавобан буни "оқилона ва профилактик чора" деб атади.
Самолёт ва кемалар айнан қаерга ўтказилгани ҳақида хабар берилмаган.