Politico нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, ушбу учрашув 20–21 декабр кунлари Майамида ўтказилади ва унда Украинадаги урушни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинади.
"Музокараларда Россия томонидан Владимир Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев, АҚШ номидан эса Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер қатнашади. Россия томонига америкаликлар аввалроқ Украина томони билан муҳокама қилган режа тақдим этилади", дея ёзмоқда Politico.
Ҳозирча Оқ уй музокаралар ўтказилиши ҳақидаги хабарга расман изоҳ бермади.