Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Украинага Россиянинг ички ҳудудларига зарбалар учун разведка маълумотларини беришга тайёр

 АҚШ Украинага Россиянинг ички ҳудудларига зарбалар учун разведка маълумотларини беришга тайёр

АҚШ Украинага Россиянинг ички ҳудудларига зарбалар учун разведка маълумотларини беришга тайёр — The Wall Street Journal .

Нашр манбаларига кўра, гап Россиянинг энергетика инфратузилмасига тегишли нишонлар ҳақида кетмоқда.

"Вашингтон NATO'даги иттифоқчиларидан ҳам Украинага худди шундай ёрдам кўрсатишни сўраган. Бу Киевнинг Москвани нефт ва газ савдоси орқали олинаётган даромадлардан маҳрум қилиш мақсадида нефтни қайта ишлаш заводлари, қувурлар, электр станциялари ва энергетика инфратузилмаларига зарба беришини осонлаштиради", дея ёзмоқда нашр.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Европа давлатларини Россия нефтини харид қилишни бутунлай тўхтатишга чақириб, бу ўз маъмуриятининг Россияга нисбатан янада қаттиқроқ санкциялар қўллаши учун асосий шарт эканини билдирган эди.

"Вашингтон шунингдек, Киевга 800 км гача учиш қобилиятига эга Tomahawk ва Barracuda ракеталарини жўнатиш ҳақида ҳам ўйламоқда", дейилади WSJ хабарида.

Киритилди: 16:43 02.10.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!