АҚШ Россияни космосга қурол жойлаштирилиши ҳақида алоҳида огоҳлантирмаган — Рябков.
"Бу биз учун янгилик эмас, барчаси кузатиб борилмоқда ва қайд этилмоқда, тегишли хулосалар чиқарилмоқда", — деди Рябков "Россия сегодня" медиагуруҳи томонидан ташкил этилган брифингда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг бошқа баёнотлари:
▪️ Украина масаласи бўйича АҚШ билан алоқалар давом эттирилади;
▪️ "Уруш тарафдори бўлган кучлар" Украина бўйича тинчлик ташаббусларини барбод этишга қаратилган;
▪️ АҚШ билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқот мавжуд эмас;
▪️ Космосда қуролланиш пойгасининг олдини ҳали ҳам олиш мумкин, бунинг учун вақт бой берилгани йўқ;
▪️ АҚШ билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқот бошлаш учун ҳозирча зарур шарт-шароитлар мавжуд эмас.