АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) муайян шартларга риоя қилинган ҳолда Венесуэла нефтини Кубага қайта сотишга рухсат берилишини маълум қилди.
"OFAC Кубада фойдаланиш учун Венесуэладан келиб чиққан нефтни қайта сотишга рухсат беришни кўзда тутувчи алоҳида лицензия талабномаларига нисбатан ижобий лицензиялаш сиёсатини қўллайди", — дейилади маҳкама сайтида.
Молия вазирлигининг қайд этишича, нефть сотиш учун ташкилотлар лицензия ва тегишли рухсатнома олишлари шарт. Ушбу сиёсат оролдаги ёнилғидан тижорий ва гуманитар мақсадларда фойдаланишга қаратилгани таъкидланмоқда.