Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Месси афсусда...!

Месси афсусда...!

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси болалигида инглиз тилини ўрганмаганидан афсусда эканини тан олди.

«Мен кўп нарсадан афсусланаман ва бу ҳақда фарзандларимга ҳам айтаман. Яхши таълим ва тайёргарлик кўриш жуда муҳим.

Мен шундай вазиятларга тушиб қолганманки, атрофимда ажойиб инсонлар бўлган, лекин мен улар билан гаплаша олмаганман. Ўшанда доим: “Нақадар аҳмоқман, вақтимни нимага сарфладим экан-а”, деб ўйлардим.

Футбол — бу ҳаёт тарзи, мен буни тушунаман. У сизга қадриятлар, умрбодлик алоқалар ва янги жойларни кўриш имкониятини беради. Биз ҳамма нарсага эришдик ва чўққини забт этдик, аммо бундан ташқари яна кўплаб билим ва тажриба орттириш мумкин.

Футбол сизни тарбиялайди. Мен фарзандларимга барибир ўқиш кераклигини айтаман. Мен ҳеч қачон ҳеч нарсага муҳтожлик сезмаганман, лекин уларда, албатта, вазият бошқача. Уларда бошқа имкониятлар бор. Болаликда буни англамайсан. Баъзида ўзимни илмсиз (жоҳил)дек ҳис қилардим», — деди Месси Miro de Atrás кўрсатуви эфирида.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!