Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рамазон ойида эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди​​​​​​​

Рамазон ойида эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди​​​​​​​

Хайрия видеоларини монтаж қилиб, бемор болалар номидан йиғилган маблағларни ўзлаштириб келган шахс аниқланди.

Қайд этилишича, муборак Рамазон ойида аҳолининг саховат ва эҳсон қилишга бўлган интилиши ортиб бораётган бир пайтда айрим шахслар ушбу эзгу туйғуларни суиистеъмол қилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан мониторинг ва фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида навбатдаги кибержиноят аниқланди.

Терговга қадар текширувлар давомида Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс “Instagram” ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилгани маълум бўлди. У асл видеолардаги банк карта рақамларини ўзгартириб, ўрнига онасига тегишли банк картаси маълумотларини жойлаштирган. Натижада фуқаролар томонидан юборилган хайрия маблағлари ушбу картага тушиб келган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, гумонланувчи 2022 йил октябр ойидан то фош этилгунига қадар қарийб 2000 та транзакция орқали жами 161 миллион сўм маблағни ўзлаштирган ва уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

“Инстаграм саҳифасида ўтирган вақтим, эҳсон видеолари чиқиб келди. Тайёр видеони олиб, монтаж қилиб, онамнинг картасини қўйдим. Пул тушгандан кейин, уни ўз эҳтиёжларим учун ишлатдим. Қилган ишимдан жуда ҳам афсусдаман”, — дея изоҳ берган гумонланувчи.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!