Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда 2 яшар боланинг даҳшатли ўлимида айбдор деб топилган эркакка ҳукм ўқилди

Жиззахда 2 яшар боланинг даҳшатли ўлимида айбдор деб топилган эркакка ҳукм ўқилди

Зомин туманида 2025 йил 23 июнь куни аянли ҳодиса юз беради. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Афсуски, уларнинг 2 яшар ўғлини машинада босиб кетишади. Боланинг жасади бир неча кундан кейин топилади.

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг 2025 йил 10 декабрдаги ҳукмига мувофиқ О. Т. (эркак, 1994 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Зомин” санаторийсида фелдшер бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

▪️Суднинг ҳукми билан О. Т.га 3 йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

✔️Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 24 февралдаги ажримига асосан биринчи инстанция судининг О. Т.га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

▪️Суд қарорлари устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!