Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украина ва Россия президентлари жойлашган сиёсий марказлар ҳамда қароргоҳларга зарба берилиши мумкинми?

Украина ва Россия президентлари жойлашган сиёсий марказлар ҳамда қароргоҳларга зарба берилиши мумкинми?

Кирилл Буданов Украина ва Россия президентлари жойлашган сиёсий марказлар ҳамда қароргоҳларга зарба берилишига қарши чиқди.

"Ҳозир мураккаб тинчлик музокаралари жараёни кетаётган бир пайтда томонлар бундай ҳаракатлардан тийилиши шарт. Гап Киев ёки шартли равишда Валдай ҳақида кетишидан қатъи назар, бунинг аҳамияти йўқ. Музокаралар пайтида қоидаларга риоя қилиш зарур", — деди Украина президенти девони раҳбари "РБК-Украина"га берган изоҳида.

Будановнинг сўзларига кўра, ҳатто “адолатсиз ва босқинчилик уруши” шароитида ҳам томонлар муайян тамойилларга амал қилибгина узоқ кутилган барқарор тинчликка яқинлашиш мумкин.

Декабр ойида, музокаралар ўтказилаётган пайтда, Россия Украинани Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум уюштиришда айблаган эди. Киев эса бу айбловларни рад этганди.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!