Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Бугун эълон қилинган жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ М. Х. (эркак, 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида ва Н. И. (эркак, 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,210-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суднинг ҳукми билан М. Х.га 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва Н. И.га 2 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Киритилди: Бугун 14:29. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!