Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркманистонда 8 март муносабати билан аёлларга 60 манатдан пул тарқатилади

Туркманистонда 8 март муносабати билан аёлларга 60 манатдан пул тарқатилади

Туркманистонда 8 март муносабати билан президентдан совға сифатида аёлларга 60 манатдан пул тарқатилади. Бу қора бозор курсида 3 доллар дегани.

"Бу совға аёлларимизнинг мамлакат фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги катта хизматларини, ватанига содиқ, соғлом ва интилувчан авлодни тарбиялашдаги ҳиссасини эътироф этиш мақсадида берилмоқда", дейилади Туркманистон ҳукумати расмий баёнотида.

Маълумотларга кўра, 2019 йилдан буён Туркманистонда озиқ‑овқат ва маҳсулотлар нархлари бир неча баробарга ошган. Масалан, 2019 йил март ойида мол гўшти 1 килограмми 22 манат бўлган бўлса, 2026 йил январда нархи 110 манатга етган.

2019 йилгача 8 март учун президент совғаси сифатида 40 манат (ўша пайтдаги курс бўйича 11,4 доллар) берилган.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!