Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ молия вазири Эрондан келаётган таҳдидлар сабабли ҳарбий базага кўчиб ўтди

АҚШ молия вазири Эрондан келаётган таҳдидлар сабабли ҳарбий базага кўчиб ўтди

АҚШ молия вазири Скотт Бессент ҳаётига таҳдидлар бўлгани, бу таҳдидлар Эрондан келаётган бўлиши мумкинлиги сабабли Вашингтон атрофидаги уйини тарк этиб, ҳарбий базага кўчиб ўтди.

The New York Times газетаси хабар беришича, бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳозирча АҚШ Молия вазирига нисбатан билдирилган таҳдидлар қай даражада жиддий бўлгани аниқ эмас.

Аввалроқ АҚШ разведкасининг юқори лавозимли вакили Эрон томонидан АҚШ фуқаролари ва расмий вакилларига ҳужум уюштириш бўйича эҳтимолий режалар фаоллашгани ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг баҳолашича, айрим ҳужумларга тайёргарлик ишлари анча илғор босқичга етган.

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари Эроннинг мамлакат ҳудудида ва хорижда кенг кўламли ҳужумларни амалга ошириш имкониятлари чекланганлигини таъкидламоқда.

Теҳрон аввалроқ АҚШ мансабдор шахслари ва фуқароларига ҳужум тайёрлаётгани ҳақидаги айбловларни рад этган эди.

АҚШ Молия вазирлиги ҳозирча Бессентнинг ҳарбий базага кўчиб ўтгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган.

Қайд этиш жоизки, Молия вазири Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан иқтисодий босим сиёсатини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.

Киритилди: 13:50 11.11.2026. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда