АҚШ нархларни пасайтириш мақсадида Корея Республикаси ва Туркиядан тухум импорт қилади. Бу ҳақда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазири Брук Роллинз маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, икки давлатдан импорт аллақачон бошланган, бошқа давлатлардан етказиб бериш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
"Гап қисқа муддатдаги юз миллионлаб тухум ҳақида кетмоқда", – деди расмий.
Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Мичиган университети томонидан ҳисобланган истеъмолчилар ишончи индекси март ойида 57,9 пунктгача пасайган. Бу 2022 йил ноябрь ойидан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, инфляция ортиб бораётган бир шароитда, унинг белгиларидан бири тухум нархининг узоқ давом этган ўсиши бўлди.