Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳукумати Meta'нинг WhatsApp'даги шахсий ёзишмаларга кириш имконига эгалиги бўйича тергов ўтказмоқда

АҚШ ҳукумати Meta'нинг WhatsApp'даги шахсий ёзишмаларга кириш имконига эгалиги бўйича тергов ўтказмоқда

АҚШ ҳукумати Meta'нинг WhatsApp'даги шахсий ёзишмаларга кириш имконига эгалиги бўйича тергов ўтказмоқда — Bloomberg.

Агентликнинг маълум қилишича, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Meta'нинг собиқ пудратчилари томонидан билдирилган даъволар устидан суриштирув ўтказмоқда. Даъвода компания ходимлари WhatsApp'даги ёзишмаларга чексиз кириш имконига эгалиги келтирилган.

Шунга ўхшаш даъволар 2024 йилда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига ходимнинг шикояти сифатида ҳам тақдим этилган.

Таъкидланишича, ушбу айбловлар Meta'нинг WhatsApp'ни тарғиб қилиши билан кескин фарқ қилади. Компания бу иловани “шифрланган ва кучли ҳимояга эга” деб таърифлаб, чатдан ташқарида ҳеч ким, ҳатто WhatsApp ҳам фойдаланувчининг ёзганларини ўқий олмаслигини, эшитолмаслигини ёки улашолмаслигини доимий равишда билдириб келади.

Киритилди: Бугун 19:13. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!