Душанба куни АҚШ кучлари Шарқий Тинч океанида гиёҳванд моддалар савдогарлари учун сузувчи ёқилғи қуйиш шохобчаси деб ҳисобланган кемани чўктирди. Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) хабар бермоқда.
"Разведка кеманинг шафқатсиз "Лос Чонерос" нарко-террорчи ташкилоти билан алоқадорлигини тасдиқлади", дейилади SOUTHCOM ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
"Кемадан олиб ташланганлар Эквадор расмийларига топширилади", деб таъкидланган постда. "Кема экипажи томонидан тозаланиб, ташлаб кетилгандан сўнг, АҚШ кучлари уни чўктирди", деб хабар берди SOUTHCOM.
Қўмондонлик АҚШ кучлари "Ғарбий ярим шарда гиёҳванд моддалар савдосини кучайтирувчи логистика тармоқларини бузиш учун аниқ ва профессионал операцияларни" давом эттираётганини таъкидлади.