Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Гренландияни аннексия қилиши мумкин — Трамп

АҚШ Гренландияни аннексия қилиши мумкин — Трамп

13 март куни Оқ уйда NATO бош котиби Марк Рютте билан учрашувда Қўшма Штатлар президенти оролнинг аннексия қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга "Ўйлайманки, шундай бўлади. Бизга Гренландия халқаро хавфсизлик учун керак", — деб жавоб берди.

Трамп, шунингдек, Рютте Гренландиянинг АҚШга қўшилишида "муҳим рол" ўйнашига ишонч билдирди. Ўз навбатида, Марк Рютте "NATO'ни бу масала бўйича муҳокамаларга тортмоқчи эмаслигини" айтди, лекин Россия ва Хитойнинг оролга қизиқиши ортиб бораётганлиги сабабли Арктика хавфсизлиги учун Гренландия муҳимлигини тан олди.

Дания парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Расмус Ярлов эса АҚШнинг даъволари "NATO'га аъзо икки давлат ўртасида урушга" олиб келиши мумкинлигини билдирди ва Рюттенинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.

"Гренландия яқиндагина Даниядан дарҳол мустақилл бўлишга қарши овоз берди ва ҳеч қачон АҚШ таркибига киришни истамайди", — дея қўшимча қилди Ярлов.

Киритилди: 12:39 14.03.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!