АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эрон нефть экспортчилари ва қурол ишлаб чиқарувчиларига қарши санксиялар жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги эълон қилди.
Санкциялар Эрон нефти ва нефть маҳсулотларини ноқонуний сотиш, шунингдек, баллистик ракеталар ва илғор анъанавий қуроллар ишлаб чиқариш билан шуғулланган 30 дан ортиқ жисмоний шахслар, ташкилотлар ва кемаларга таъсир кўрсатди.
Эроннинг "соя флоти" таркибидаги кемаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, улар нефтни ташқи бозорларга ташийди ва режимнинг ички репрессив аппаратини молиялаштириш, террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва қурол дастурларини молиялаштириш учун асосий даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон Мудофаа вазирлигини ракета ва дрон ишлаб чиқаришни тиклаш, шу жумладан, учинчи мамлакатларга учувчисиз учиш аппаратларини экспорт қилиш учун материаллар ва ускуналар билан таъминлайдиган тармоқларга қарши чоралар қўлланилди.
2025 йилда кампания доирасида OFAC аллақачон 875 дан ортиқ эронлик жисмоний шахслар, кемалар ва самолётларга қарши санкциялар жорий этган.