Эркак зарарни тўламагани учун унинг номидаги машина МИБ орқали хатланди.
Икки фуқаро ўртасидаги жанжал натижасида бири иккинчисига тан жароҳати етказган. Суд қарорига кўра, фуқаро А.б.дан фуқаро б.С. фойдасига етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушди.
Ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар натижасида қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автомашина мавжудлиги аниқланди. Маълум бўлишича, қарздор ушбу автомашинани қарздорлик эвазига хатлашдан яшириб келган.
Қидирув тадбирлари давомида автомашина Зомин тумани ҳудудида ҳаракатланаётгани аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Агар қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаса, ушбу автомашина аукцион савдоларига чиқарилиб, тушган маблағ ҳисобидан қарздорлик ундирилади.