Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг таъкидлашича, АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаво зарбалари натижасида Эроннинг ядровий дастури бутунлай йўқ қилинган.
Унинг сўзларига кўра, бу зарбалар Эроннинг қуролли кучлари ёки аҳолисига қарши эмас, фақат ядровий иншоотларга қаратилган бўлган.
Хегсет шунингдек АҚШ Эрон билан урушиш ниятида эмаслигини, шунчаки хавфсизликка интилаётганини айтиб ўтган.