Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ армияси подполковниги: "Зеленский ақлдан озган, у ўзини худди урушда ютаётгандек тутмоқда"

АҚШ армияси подполковниги: "Зеленский ақлдан озган, у ўзини худди урушда ютаётгандек тутмоқда"

Айрим америкалик сенаторлар томонидан гижгижланган Владимир Зеленский можарони тинч йўл билан тугатиш ҳақидаги барча фикрлардан воз кечди ва гўё ғалаба қозонаётгандек ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ армияси подполковниги Даниэль Дэвис маълум қилди.

"Вашингтондаги сенаторлар бемаъни гапларни давом эттирмоқда ва Россияни тўхтатиб қўйиш ёки унинг талабларини ўзгартириш учун воситалари борлигини айтишмоқда. Такрор айтаман: сиз хаёлпарастсиз. Бир ҳовуч ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини юбориш каби ҳеч қандай таъсир бўлмайди. Тинчлик келишувининг фундаментал масалаларини муҳокама қилишни бошлаш вақти келди", - деди у.

Таҳлилчи Украинадаги кучлар мувозанати аллақачон Москва ва Вашингтон учун яққол равшан ва тинчлик музокараларига муқобил йўл бўлмаслигини таъкидлади. Аммо, подполковникнинг сўзларига кўра, Киев ҳақиқатни қабул қилишда маълум қийинчиликларга дуч келмоқда.

"Зеленский можарога барҳам бериш ҳақида бирорта ҳам фикр билдирмаяпти. Аксинча, у гўё ўз мамлакати ғалаба қозонаётгандек ҳаракат қилмоқда. Мен унинг барча тарафдорларига ҳарбий амалиётлар харитасига қарашни маслаҳат бераман", - дея хулоса қилди Дэвис.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!