Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ агар Эрон уранни бойитишдан воз кечса, унга ядро ёқилғиси етказиб беришга тайёр

АҚШ агар Эрон уранни бойитишдан воз кечса, унга ядро ёқилғиси етказиб беришга тайёр

Агар Ислом Республикаси уранни бойитишдан воз кечса, Қўшма Штатлар Эронни ядро ёқилғиси билан таъминлаши мумкин.

АҚШ энергетика вазири Крис Райт Bloomberg агентлигига берган интервьюсида шундай деди.

"Биз Эронни мамлакат ташқарисидан ядро ёқилғиси билан таъминлашимиз мумкин. Улар давлатлар ҳамжамиятига қайта қўшилишлари ва ўз халқларига тинчлик ва фаровонлик олиб келишлари мумкин", деди у.

Райтнинг қўшимча қилишича, АҚШ Ислом Республикасининг ядро дастури масаласини музокаралар орқали ҳал қилишни афзал кўради, аммо ҳарбий ҳаракатларга ҳам тайёр.

Киритилди: 10:35 14.09.2026. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!