Аляска штати осмонида 10 киши бўлган самолёт радарлардан ғойиб бўлди.
Бу ҳақда Anchorage Daily News хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Bering Air самолёти Уналаклитдан Номга учаётган эди. Самолётда тўққиз нафар йўловчи ва бир нафар учувчи бўлган.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Нашрнинг қайд этишича, қидирув ишларига ноқулай об-ҳаво шароити ва кўришнинг ёмонлиги тўсқинлик қилмоқда.