Фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочиси ҳузурига келишдан бош тортаётган қарздорларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қидирув эълон қилинади.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида бир қатор қарздорлар аниқланди.
Хусусан, Бюронинг Зарбдор тумани бўлими томонидан қидирувга берилган қарздор Д.Х. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида маст ҳолатда юрган вақтида аниқланди.
Шунингдек, Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.
Аниқланган шахслар кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун тегишли туман бўлимлари давлат ижрочиларига топширилди. Айни пайтда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.