Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аксарият исроилликлар Ғазодаги зўравонликни оқламоқда

Аксарият исроилликлар Ғазодаги зўравонликни оқламоқда

Иерусалимдаги Яҳудий университети ўтказган сўров натижалари Исроил жамиятида радикал кайфиятлар кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сўров натижасига кўра, исроилликларнинг 64% «Ғазода бирорта ҳам бегуноҳ одам йўқ» деган фикрни қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, Исроил фуқаролигига эга фаластинликларнинг 92% бу фикрга қаршилигини билдирган. Бу эса асосан яҳудий исроилликлар орасида ушбу шиорни қўллов даражаси жуда юқори эканини англатади.

Сиёсий қарашларга кўра таҳлил:

  • Ҳукумат тарафдорлари орасида — 87%

  • Коалицияда бўлмаган ўнг партиялар (масалан, Авигдор Либерман партияси) — 73%

  • Центристлар — 63%

  • Ҳатто чап қанот партиялари сайловчилари орасида ҳам — 30%

Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, бу каби фикрлар 2023 йил 7 октябридан сўнг пайдо бўлмаган. 2018 йилиёқ собиқ мудофаа вазири Авигдор Либерман «Ғазода бирорта ҳам бегуноҳ йўқ» деб очиқ баёнот берган эди.

2023 йил октябрда Исроил президенти Ицҳак Герцог ҳам шундай фикр билдирган — у «бутун миллат жавобгар» эканини ва «оддий аҳоли ҳеч нарсадан хабардор эмас ва қатнашмайди» деган фикр ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. Бу сўзлар кейинчалик БМТ Халқаро судида ЖАРнинг Исроилга қарши геноцид айблови ишида ҳужжат сифатида тақдим этилган.

Герцог кейинчалик судни «қонли тўҳмат» ва унинг сўзларини «буришда» айблади, аммо жамоатчилик ва экспертлар унинг баёнотини бир маъноли тушунди.

Муаллифлар таъкидлашича, бу каби риторика тасодифий эмас — у ҳар доим сионизм идеологиясида мавжуд бўлган ва мустамлакачилик мантиқига асосланган.

Киритилди: Бугун 10:48. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!