Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Агробанк АТБнинг Андижон вилоятидаги филиалида йирик молиявий жиноят иши бўйича суд ҳукми чиқарилди.

Агробанк Андижон филиалининг собиқ бошқарувчиси 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ушбу жиноят иши доирасида банкнинг яна икки нафар собиқ ходими ва 6 нафар маҳалла ҳоким ёрдамчиси ҳам қамоқ жазосини олди.

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари 61 нафар фуқаронинг номига расмийлаштирилган 2 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағларини ноқонуний тарзда ўзлаштирган.

Киритилди: 20:06 05.07.2025. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!