Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Адияманнинг минглаб йиллик тарихий хазиналари ҳақида эшитганмисиз?

Адияманнинг минглаб йиллик тарихий хазиналари ҳақида эшитганмисиз?

Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга. Шаҳарда Хеттлар, Форслар, Римликлар, Византияликлар ва Усмонийлар каби кўплаб цивилизацияларнинг излари бор.

Адиямандаги Каракуш тепалиги Коммагения қироли Антиох I нинг ўғли Митридат II онаси Исиас, синглиси Антиохия ва жияни Ака учун қурилган муқаддас мақбара сифатида ажралиб туради. Тепалик шарқий, ғарбий ва шимоли-ғарбий томондан тахминан 9 метр баландликдаги дор устунларининг тўртта гуруҳи билан ўралган. Тепасида бургут тасвирланган устун бошқаларидан кўра мустаҳкамроқ бўлиб, уни “Kаrаkuş” (Қора қуш) мақбараси деб аташади.

Жендере кўприги

Жендере кўприги Каҳта дарёси устида қурилган бўлиб, 120 метр узунлик, 7 метр кенгликка эга ва 92 та йирик тошдан барпо этилган икки қисмли улкан меъморий иншоотдир. Кўприк Рим императори Септимиус Северус томонидан милодий 193-211 йилларда қурилгани маълум. Устунлардан бири Септимиус Северус хотирасига, қолганлари унинг рафиқаси Юлия Домна ва унинг ўғиллари Каракалла ҳамда Гета хотирасига ўрнатилган. Гетага тегишли устун уни ўлдирган ва укасига тегишли ҳамма нарсани йўқ қилишга уринган император Каракалла томонидан вайрон қилинган.

Арсамея археологик майдони

Арсамея археологик ёдгорлиги Коммагения қироллигининг ёзги маъмурий маркази сифатида ҳам танилган. Археолог Фридрих Карл Дўрнер томонидан олиб борилган қазишмалар натижасида бу жой маросим ва ибодат жойи эканлиги аниқланди.

Жануб қисмида Митранинг ўйиб ишланган ҳайкали, маросим майдонида Антиох ва Гераклнинг қўл бериб кўришгани тасвирланган стела, Антиох ёзуви, ердан 158 метр пастга чўзилган туннел ва майдоннинг ғарбида худди шундай қоя туннел жойлашган.

Немрут тоғи

Немрут тоғи дунёдаги энг баланд очиқ осмон ости музейларидан бири бўлиб, 1960 йилда турк фотографи Ара Гулер томонидан Германиянинг Дер Стерн журнали учун олинган фотосуратлари билан халқаро майдонда шуҳрат қозонди. Немрут тоғи 1987 йилдан бери ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ва 1988 йилда Миллий боғ деб эълон қилинган. У Коммагене қироллиги даврида барча дин ва маданиятларни бир том остида бирлаштириш учун қурилган, деб тахмин қилинади.

Маълум бўлишича, Шоҳ Антиох шу ерда вафот этган ва Немрут тоғидаги катта тепалик остига дафн этилган. У ерда юнон тилида ёзилган 237 қаторли узун култ ёзуви (Номос) ҳам мавжуд. Чўққида шарқий, ғарбий ва шимолий тераслар ҳам жойлашган. Немрут тоғи милоддан аввалги 1-асрда Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг учрашадиган жойига айланди.

Айтишларича, ғарбий ва шарқий айвонларни боғлайдиган 180 метр узунликдаги Шимолий Терс маросим йўли бўлган.

Кизилин кўприги ва қоя қабрлари

Кизилин кўприги Рим даврида Коммагения цивилизацияси томонидан қурилган бўлиб, узунлиги 155 метр, кенглиги 8 метр ва ер сатҳидан 31 метр баландда жойлашган. У силлиқ тошдан қурилган. Фурот қирғоғидаги Кизилин канёни 200 гектарлик майдонга чўзилган бўлиб, 300 га яқин ғорларга эга. Бу ҳудуд табиий гўзаллиги ва қадимий маданияти билан тиллларда достон, бир вақтнинг ўзида ҳам маданий, ҳам экологик туризмни тақдим этади.

Перре қадимий шаҳри ва қоя қабрлари

Коммагения қироллигининг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, Рим даврида муҳим карвонсарой ва дам олиш маскани сифатида машҳур бўлган. Бу ҳудудда 200 дан ортиқ қоя қабрлар бор. Ушбу қадимий некропол ва унинг атрофи Коммаген даврида муҳим аҳоли пункти бўлган ҳамда Рим даврида ўзининг энг юқори чўққисига чиққан.

Гергер канёни

Фурот дарёси ва Отатурк тўғони сув омбори ўртасида жойлашган Гергер канёни дам олишни ва табиат қўйнида вақт ўтказишни истаганлар учун айни муддаодир.

“Ҳарфане кечалари” ташриф буюрувчиларни жалб қилишга тайёр

Адияманда фақат ўйин-кулги, егулик ва ичимликдан иборат бўлмаган “Ҳарфане кечалари” тарихан гоҳ турли касб эгаларини, гоҳида шаҳар элитасини бир жойга тўплаган анъаналардан биридир. Одатда уйларда ўтказилса-да, баъзан мавсумга қараб боғларда ёки мевали дарахтлар остида, яъни очиқ ҳавода ташкил этилган. Мазали маҳаллий таомларни ўз ичига олган ушбу кечки зиёфатли маросимлар қўшиқ-куйлар ва суҳбат тарзида ўтказилмоқда..

Киритилди: 10:46 19.08.2025. Ўқилди: 673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!