Абу-Даби шаҳрида Россия-Украина можаросини ҳал этиш бўйича Украина, Россия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги уч томонлама музокаралар иккинчи куни қайта давом этди.
Бу ҳақда Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари Рустем Умеров маълум қилди.
«Аввал АҚШ ва Россия иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг Европа ҳамкорларимиз билан алоҳида учрашув ўтказамиз», — деб таъкидлаган у.
Музокараларда Украина делегациясига мамлакат президенти офиси раҳбари Кирилл Буданов, Россия делегациясига эса Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Украина президенти Владимир Зеленский Абу-Дабидаги уч томонлама музокараларнинг биринчи кунини конструктив ва мазмунан анча самарали ўтганини таъкидлаган эди.