Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

79 давлат АҚШнинг Халқаро жиноий судга қарши санкцияларини танқид қилди

79 давлат АҚШнинг Халқаро жиноий судга қарши санкцияларини танқид қилди

"Вашингтон томонидан жорий этилган санкциялар энг оғир жиноятлар учун жазосизлик хавфини оширади ва халқаро ҳуқуқни заифлаштириш таҳдидини келтириб чиқаради", дейилади БМТ баёнотида.

Мазкур ҳужжатни, хусусан, Германия, Франция, Жанубий Африка Республикаси, Канада ва бошқа давлатлар имзолаган. Шунингдек, баёнотда 79 мамлакат Гаага судининг мустақиллигини заифлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларни қоралаши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилган. Трамп ўз қарорини суднинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер сўрагани билан изоҳлаган.

Киритилди: 22:29 07.02.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!