Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия армияси ягона авиаташувчисидан айрилиши мумкин

Россия армияси ягона авиаташувчисидан айрилиши мумкин

Россия Мудофаа вазирлиги 2018 йилдан бери таъмирланаётган ягона авиаташувчи “Адмирал Кузнецов” крейсерини тиклашдан бош тортиши мумкин. “Известия” нашрига кўра, ҳозир кемани таъмирлаш ва модернизация қилиш тўхтатилган ва унинг келажаги ҳақидаги масала яқинда ҳал этилиши керак.

Крейсерни тиклаш билан шуғулланган Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондонлиги ва Бирлашган кемасозлик корпорацияси вакиллари ҳозир авиаташувчини флотнинг жанговар таркибига қайтариш қанчалар мантиқий эканлигини муҳокама қилмоқда.

Тинч океани флотининг собиқ қўмондони, адмирал Сергей Авакянс таъмирлаш ишларини давом эттиришдан бош тортишни "мутлақо тўғри" деб атади. Унинг фикрича, Россия флотига “Адмирал Кузнецов” ҳатто модернизация қилинган ҳолда ҳам керак эмас.

"Авиаташувчи – эскилик сарқити. Бу жуда қиммат ва самарасиз денгиз қуроли. Келажак робот тизимлари ва дрон ташувчиларга тегишли. Ва агар таъмирлашни давом эттирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинса, “Адмирал Кузнецов”ни кесиб, темир-терсакка топшириш ва утилизация қилиш қолади", — деди Авакянс.

2025 йил ҳолатига кўра, дунёда атиги 10 та давлат авиаташувчи кемага эга. Энг йирик флот АҚШ ҳиссасига тўғри келади – 11 та кема. Хитой армиясида 3 та бундай кема бор.

Киритилди: 23:25 12.07.2025. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!