Бу ҳақда Россия собиқ бош вазири ва собиқ ФХХ директори Сергей Степашин РИА новостига айтиб берди.
Унинг фикрига кўра, Горбачев бунга дарҳол, ҳеч қандай шартларсиз рози бўлганида Германия концлери Гельмут Коль ҳатто ўз қулоғига ишонмаган ва таржимондан қайта сўраган.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра икки давлат бирлашишидан олдин референдум ўтказиш ва ўзимизга керакли талабларни қўйишимиз керак эди. Биз эса ҳамма нарсага шунчаки рози бўлдик ва ҳатто улардан қарздор ҳам бўлиб қолдик, деди Степашин.
Ушбу интервью Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб бериш қарори ва Германияни яна Европанинг етакчи ҳарбий давлатига айлантириши режалари ҳақидаги баёнотлари фонида бўлиб ўтди